locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Руни Барджи билан хайрлашиши мумкин

Флик 20 ёшли швециялик футболчига асосий таркибда ўрин бермоқчи эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Руни Барджи билан хайрлашиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Барселона» вингери Руни Барджи ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар тарқатди.

Манбага кўра, каталонияликлар Энтони Гордон ва Карим Адейемини ўз сафига қўшиб олгач, бош мураббий Ханс-Дитер Флик 20 ёшли швециялик футболчига асосий таркибда ўрин бермоқчи эмас. Шу боис клуб унинг кетиши бўйича турли вариантларни кўриб чиқмоқда.

Барджига Германия Бундеслигаси, Нидерландия Эредивизияси, Франция Лига 1, Португалия Суперлигаси ва Италия А Серияси клублари қизиқиш билдирмоқда. Даъвогарлар қаторида «Астон Вилла», «Сандерленд», «Эвертон», «Фулҳэм», «Брайтон», «Лидс», «Аякс», «Марсель», «Порту», «Ювентус» ҳамда Дортмунднинг «Боруссия» клублари бор.

Хабар қилинишича, Барджининг ўзи ижара асосида бошқа жамоага ўтишни маъқул кўрмоқда ва «Барселона»ни бутунлай тарк этиш ниятида эмас. Каталония клуби эса трансфер масаласини 27 июль куни Англияда бошланадиган йиғиндан олдин ҳал қилишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» швециялик иқтидорни бир йил аввал 2,5 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг