locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» ўртоқлик ўйинида «Тегу»ни йирик ҳисобда енгди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» ўртоқлик ўйинида «Тегу»ни йирик ҳисобда енгди
Фото: Getty Images

“Барселона” клуби Осиё турнесидаги сўнгги учрашувини Жанубий Кореяда ўтказди.

Учрашув Жанубий Кореядаги "Tegu Bank Park" стадионида бўлиб ўтди. Унда каталонияликлар йирик 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг 21-дақиқасида "Барселона" ярим ҳимоячиси Гави ҳисобни очди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, ҳужумчи Роберт Левандовски "кўк-анорранглилар"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 45+2-дақиқада Гави дублни расмийлаштирди. 55-дақиқада ҳужумчи Тони Фернандес ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. "Тегу" дарвозасига бешинчи голни англиялик Маркус Рэшфорд киритди.

Ўртоқлик учрашуви

“Тегу” 0:5 “Барселона”

Голлар: Гави (21, 45+2), Роберт Левандовски (27), Тони Фернандес (54), Маркус Рэшфорд (65)

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг