«Барселона» Ромеро трансфери имкониятини ўрганмоқда
Бу ҳақда Sport.es хабар берди.
ФОТО: Getty images
“Барселона” ёзги трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда ва “Тоттенхэм” марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро бўйича музокаралар ўтказиш вариантини кўриб чиқяпти. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.
Манбага кўра, Ла Лига чемпионлари 28 ёшли аргентиналик футболчининг вазиятини диққат билан кузатмоқда. Бунга “Тоттенхэм”нинг Англия Премьер-лигасидаги натижалари атрофидаги ноаниқлик ҳам сабаб бўлмоқда.
Шу билан бирга, каталонияликлар футболчи учун белгиланган тахминий 60 млн евро миқдоридаги трансфер нархини тўлашга тайёр эмас.
Жорий мавсумда Ромеро барча мусобақаларда 32 ўйинда иштирок этиб, 6 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист