“Барселона” Родри учун янги таклиф юборди
“Барселона” “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
Diario SPORT маълумотига кўра, каталонияликлар 30 ёшли футболчи учун “Манчестер Сити”га иккинчи таклифини юборди. Янги таклиф миқдори 65 миллион евро ва яна 5 миллион евролик бонуслардан иборат.
Томонлар ўртасидаги музокаралар тез суръатда давом этаётгани айтилмоқда. Ҳар икки клуб ҳам трансфер жараёнини чўзишни истамаяпти ва “Барселона” яқин вақт ичида якуний келишувга эришишга умид қилмоқда.
Аввалроқ “Манчестер Сити” каталонияликларнинг Родри учун юборган дастлабки, тахминан 40 миллион фунтлик таклифини рад этгани хабар қилинганди. Англия клуби футболчини 60 миллион фунтдан юқори қийматга баҳоламоқда.
Родри ўтган мавсум барча мусобақаларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган.