«Барселона» Родри учун курашга қўшилди
Энди барча қарор Родрининг ўзига боғлиқ.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум қилишича, “шаҳарликлар” ҳозирча Родрининг “Реал”га ўтиши бўйича келишувни якунлашга шошилмаяпти. Чунки клуб бу трансфер учун “Барселона” ҳам курашга қўшилиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Манбага кўра, айнан шу сабабли музокаралар ҳозирча ҳал қилувчи босқичга етмаган.
Энди барча қарор Родрининг ўзига боғлиқ. Испаниялик ярим ҳимоячи “Барселона” билан музокаралар учун эшикни очишни истайдими ёки аввалдан устувор вариант сифатида кўриб келган “Реал”ни танлайдими — буни футболчининг ўзи ҳал қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист