locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” Родри трансфери бўйича “Манчестер Сити” билан расмий музокараларни бошлади

Ҳозирча клублар трансфер суммаcи бўйича якуний келишувга эришмаган ва музокаралар давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри Эрнандесни трансфер қилиш бўйича Англия клуби билан расмий музокараларни бошлади.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, каталонияликлар 30 ёшли футболчини ўз сафларига қўшиб олишига ишонмоқда. Томонлар айни пайтда трансфер шартлари юзасидан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормоқда.

“Барселона” Родри учун 45 миллион евроадан биоз кўпроқ маблағ таклиф қилишга тайёр. Бироқ “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси учун бундан юқорироқ сумма талаб қилмоқда.

Манбага кўра, Родрининг ўзи ҳам “Барселона”га ўтишга розилик берган. Испаниялик футболчи “Реал Мадрид” вариантни рад этиб, фаолиятини Ханси Флик бошчилигидаги каталонияликлар сафида давом эттиришни истамоқда.

Ҳозирча клублар трансфер суммаcи бўйича якуний келишувга эришмаган ва музокаралар давом этмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг