locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни режалаштирмоқда — манба

Қайд этилишича, томонлар ўртасида 2030 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» «Манчестер Юнайтед»га тегишли бўлган инглиз ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олиш ниятида. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, каталонияликлар футболчини 30 миллион евро эвазига сотиб олиш бандини фаоллаштиришга тайёр. «Кўк-анорранглилар» аллақачон инглиз футболчиси билан шахсий шартнома шартларини келишиб олишган.

Келишувга кўра, меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Маркус Рэшфорд 2025 йилнинг июль ойидан буён «Барселона» сафида ижара асосида тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида у барча турнирларда жами 35 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 та гол ва 13 та самарали узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг