«Барселона» Решфордни тўлиқ сотиб олишни режалаштирмаяпти — манба
«Барселона» клуби «Манчестер Юнайтед»дан ижарага олинган ҳужумчи Маркус Решфорднинг шартномасидаги сотиб олиш бандини фаоллаштирмоқчи эмас. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.
Каталония клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби форвард Рафинья таркибда бўлмаган вақтларда Решфорд ўзига берилган имкониятлардан максимал даражада фойдалана олмади, деб ҳисобламоқда. Хусусан, ҳужумчи Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши ўйинларда ўзини кўрсатиш учун берилган сўнгги имкониятни ҳам бой берган. Энди клуб ҳужум чизиғини кучайтириш учун бошқа вариантларни кўриб чиқишга тайёр.
Маълумот учун, Решфорд «кўк-анорранглилар» сафида ижара асосида тўп сурмоқда, унинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олиш суммаси эса тахминан 30 миллион ёеврони ташкил қилади.
Жорий мавсумда Решфорд «Барселона» таркибида барча турнирлар доирасида 43 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.