locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Рэшфордни сотиб олишга маблағ топа олмаяпти

Англиялик ҳужумчининг келажаги ҳали ҳам савол остида қолмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Рэшфордни сотиб олишга маблағ топа олмаяпти
ФОТО: Getty Images

Англиялик ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг келажаги ҳануз муҳокама марказида турибди. Fichajes нашри 28 ёшли футболчининг вазияти ҳақида маълумот берди.

Манбага кўра, «Барселона» ҳозирча Рэшфордни 29 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш имкониятига эга эмас. Каталон клуби раҳбарияти ҳозирда асосан шартномаларни узайтириш ва иш ҳақларини қайта кўриб чиқиш билан банд. Агар молиявий вазият ўзгармаса, Маркус «Манчестер Юнайтед» сафига қайтишга мажбур бўлади.

Агар «Барселона» ҳужумчини сотиб олмаса, «Манчестер Юнайтед» уни бошқа клубларга таклиф қилишга тайёр, бироқ бу сафар футболчи учун 45 миллион евро талаб қилади.

Маълумот учун, Рэшфорд жорий мавсум «Барселона» сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг