locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Рэшфорд ўрнига икки номзодни ўрганиб чиқмоқда

Англиялик ҳужумчи ёзда «МЮ»га қайтиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» клуби «Манчестер Юнайтед»дан ижарага олинган қанот ҳужумчиси Маркус Рэшфордни тўлиқ сотиб олиш имкониятига унчалик ишонмаяпти. Шу сабабли, «кўк-анорранглилар» спорт директори Деку бошқа вариантларни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, Каталония клуби «Бетис» вингери Абде Эззалзулининг ҳаракатларини диққат билан кузатиб бормоқда. Шунингдек, «Барселона» «Бенфика» қанот ҳужумчиси Андреас Шелдерупга ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Таъкидланишича, Деку «Монако»да ижарада ўйнаётган ҳужумчи Ансу Фатига умид боғламайapти. Катта эҳтимол билан, монаколиклар испаниялик футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олишади. Деку якуний қарор қабул қилишдан олдин клубнинг молиявий ҳолатини чуқур таҳлил қилмоқчи.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг