«Барселона» Рэшфорд борасида бир қарорга келди
Маркус каталонияликлар сафида 5та ўйинда 2та гол урди.
ФОТО: Getty images
"Барселона" ижара асосида ҳаракат қилаётган Маркус Рэшфордни сотиб олишга қарор қилди. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Манбага кўра, каталонияликлар қишда ҳужумкор ярим ҳимоячини "Манчестер Юнайтед"дан 23 миллион еврога сотиб олишни режа қилган.
Қайд этилишича, клуб мавсум охирида футолчини инглиз клубидан 29,9 млн евро эвазига сотиб олиши мумкин эди. Агар трансфер январда амолга ошса, бироз арзонга қўлга киритиши мумкин бўлади.
Маркус ҳозирга келиб "Барселона" сафида 5 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 1 та ассист бор.
Розикжон Султонмуродов
Журналист