«Барселона» Ремирога таклиф тайёрламоқда
Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 14 миллион еврони ташкил этади.
ФОТО: Getty images
“Барселона” клуби “Реал Сосьедад” дарвозабони Алекс Ремирога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.
Манбага кўра, каталонияликлар 30 ёшли дарвозабоннинг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда. Сабаби клуб раҳбарияти уни асосий посбон Жоан Гарсияга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Аввалроқ клуб Ремирога таклиф билан мурожаат қилган. Аммо клуб якунда Гарсияни сотиб олишга қарор қилган.
“Барселона” Марк-Андре тер Штегенни “Жирона”га ижарага бериш арафасида турибди.
Маълумот учун, жорий мавсум Алекс Ремиро Испания Ла Лигаси доирасида жами 20 та учрашувда майдонга тушган. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 14 миллион еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист