locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» «Реал»нинг «Негрейра иши» бўйича УЕФАга юборган 500 саҳифалик ҳисоботидан ҳайратда

Аввалроқ Энрике Рикелме бу бўйича кўп бор гапирганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» раҳбарияти Мадриднинг «Реал» клубидаги президентлик сайловлари кампанияси даврида Техник ҳакамлар қўмитаси (CTA) собиқ вице-президенти Хосе Мария Негрейра исми, хусусан, испаниялик тадбиркор Энрике Рикелме томонидан жуда кўп тилга олинганидан ҳайратда қолганини яширмаяпти. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Каталония клуби «қаймоқранглилар»нинг УЕФАга тақдим этган 500 саҳифалик ҳисоботига шубҳа билан қарамоқда. Мазкур ҳисоботда «Реал» ушбу ташкилот томонидан ўтказилмаган мусобақаларда қўлга киритилган совринлардан «кўк-анорранглилар»ни маҳрум этишни сўраган.

«Барселона» раҳбарияти Негрейра иши бўйича суд қарори ўз фойдасига чиқишига тўла ишонмоқда. Шу сабабли «блауграна» Мадрид клубининг бундай хатти-ҳаракатларини фақатгина «Барселона» имижига зарар етказишга бўлган уриниш сифатида қабул қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Каталония клубига Испания Қироллик футбол федерациясида (RFEF) фаолият юритган Негрейрага пул тўлагани учун пора бериш айблови қўйилган эди. «Барселона» 2001 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда унга умумий ҳисобда қарийб 8,4 миллион евро миқдорида маблағ ўтказиб келганликда айбланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг