«Барселона» «Расинг»нинг 19 ёшли ҳимоячиси Хорхе Салинасга қизиқиш билдирмоқда
«Барселона» клуби «Расинг» жамоасининг 19 ёшли марказий ҳимоячиси Хорхе Салинас билан шартнома имзолаш вариантни кўриб чиқмоқда. Mundo Deportivo нашри берган маълумотларга кўра, каталонияликлар Испания иккинчи дивизиони — Сегундада ажойиб мавсум ўтказган ёш футболчига жиддий қизиқиш намоён қилмоқда.
Якунланган мавсумда Салинас 32 та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг Ла Лигага йўлланма олишига муносиб ҳисса қўшди. «Барселона» скаутлар бўлими ёш ҳимоячининг ҳаракатлари бўйича ижобий хулосалар тўплаган. Бироқ мазкур трансфернинг амалга ошиши клубнинг ички кадрлар бўйича қарорлари ва трансфер бозоридаги бошқа омилларга боғлиқ бўлади.
Маълумот учун, Хорхе Салинаснинг «Расинг» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган бўлиб, унинг шартномасида қарийб 10 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган.