«Барселона» Рашфорд билан 2030 йилгача шартнома имзолайди — Скира
Англиялик ҳужумчининг товон пули 30 миллион еврони ташкил этади.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси, айни дамда ижара асосида «Барселона»да тўп сураётган Маркус Рашфорд каталонияликлар билан тўлиқ шартнома бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, янги келишув 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Таъкидланишича, ҳам футболчи, ҳам клуб ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор. «Манчестер Юнайтед» ва «Барселона» ўртасидаги ижара шартномасида кўрсатилган Рашфорднинг трансфер ҳуқуқини сотиб олиш суммаси 30 миллион еврони ташкил этади.
Журналистнинг сўзларига кўра, «кўк-анорранглилар» трансферни тўлиқ амалга оширишни хоҳлашмоқда, бироқ «Манчестер Юнайтед»дан нарх бўйича чегирма олишга умид қилишмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист