locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» «ПСЖ» қизиқаяётган ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув жорий мавсум охирида якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» «ПСЖ» қизиқаяётган ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи
ФОТО: Getty Images

«Барселона» 24 ёшли ҳимоячи Эрик Гарсия билан шартнома муддатини узайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Унинг амалдаги битими 2026 йилнинг ёзида якунга етади. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

Манбага кўра, каталонияликлар янги шартномани жорий йил охиригача якунлашни мақсад қилган. Таклиф этилаётган битим 4–5 мавсумга мўлжалланган бўлиши мумкин. Гарсиянинг ўзи ҳам фаолиятини «Барселона»да давом эттириш истагида.

Ҳимоячи билан музокаралар бошланганидан сўнг «ПСЖ»нинг унга бўлган қизиқиши анчага пасайган. Бироқ агар каталонияликлар шартномани йил якунига қадар узайтира олмаса, парижликлар футболчини сотиб олиш бўйича саъй-ҳаракатларини яна фаоллаштириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Эрик Гарсия 2021 йилнинг ёзида «Барселона» сафига қўшилган. Шу вақт мобайнида у барча мусобақаларда 131 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион евронни ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг