locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Педру Нетуга қизиқиш билдирмоқда — манба

Португалиялик футболчининг «Челси» билан тузган амалдаги шартномаси 2031 йили якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» клуби ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида «Челси» вингери Педру Нетуга қизиқиш билдирмоқда. Mundo Deportivo нашрига кўра, каталонияликлар таркибга марказий ҳужумчи, марказий ҳимоячи ва вингер қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Педру Нету ўзининг рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш, юқори тезлик, вазият яратиш ва универсализм каби сифатлари билан «Барселона» мураббийлар штаби эътиборини тортган. У қанотнинг исталган томонида самарали ҳаракат қила олади.

Нету жорий мавсумда барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар амал қилади, Transfermarkt эса унинг бозор қийматини 60 миллион евроға баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг