locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Педро Фернандесни 10 миллион еврoдан камга қўйиб юбормоқчи эмас

Аввалроқ «ПСЖ» футболчи учун 6 миллион евро тўлашга тайёрлиги маълум бўлганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячи Педро Фернандесни 6 миллион еврога қўйиб юбормоқчи эмас. Аввалроқ ОАВда футболчи шартномани бекор қилиш учун айнан шу миқдорни тўлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Бироқ каталанликлар футболчи трансферида камида 10 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда ва уни эркин агент сифатида эмас, балки тўлиқ трансфер орқали кетишини талаб қилади. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 18 ёшли футболчининг Франциянинг «ПСЖ» клубига ўтиши деярли аниқ. «Кўк-анорранглилар» ушбу келишувни Усмон Дембеле трансфери мисолида расмийлаштиришга умид қилмоқда. Ўшанда ҳам футболчи шартномани бекор қилишга интилган, натижада Париж клуби ҳужумчи учун 50,4 миллион евро тўлаган эди.

Жорий мавсумда испаниялик, Филиппин илдизларига эга бўлган Педро Фернандес беш учрашувда майдонга тушиб, жами 148 дақиқа ўйнади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 10 миллион еврoни ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг