locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Осимхенни кузатмоқда

Каталонияликлар Осимхенни Роберт Левандовскига ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Барселона» Осимхенни кузатмоқда
ФОТО: Getty images

"Галатасарой"нинг нигериялик форварди Виктор Осимхен "Барселона" шорт-листидан жой олди. Ушбу маълумот Goal Gossip томонидан эълон қилинди.

Манбага кўра, каталонияликлар Осимхенни Роберт Левандовскига ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Аввалроқ, хориж ОАВда "кўк-анорранглилар" польшалик ҳужумчи билан шартномани узайтирмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда 26 ёшли Осимхен Туркия чемпионати ва Чемпионлар лигасида олтита учрашувда учта гол урди. Айни пайтда Transfermarkt портали мутахассислари ҳужумчининг нархини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг