locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Ҳоландга кўз тикди

Футболчининг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2034 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Ҳоландга кўз тикди
ФОТО: Getty images

"Барселона" жамоаси шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етадиган Роберт Левандовскига ўринбосар қидирмоқда. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Манбага кўра, "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд бу ролга асосий номзод бўлиб турибди. Каталония клуби 25 ёшли норвегиялик футболчини юқори даражадаги фаолиятини якунлаш арафасида турган 37 ёшли Левандовскининг ўрнини боса оладиган узоқ муддатли ҳужумкор етакчи сифатида кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ҳоланд 2022 йилдан буён "Сити"да тўп тепиб келади ва "шаҳарликлар" учун 151 ўйинда 130 та гол ва 21 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2034 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг