locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» нега Адемола Лукман трансферига рад жавобини бергани маълум бўлди

Аввалроқ каталонияликлар нигериялик форвардга икки бор рад жавобини берганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Нигериялик қанот ҳужумчиси Адемола Лукманнинг вакиллари футболчининг трансфери устида ишлаш мақсадида икки бор «Барселона» билан боғланишган, аммо «кўк-анорранглилар» бу келишувни рад этишган. Охир-оқибат форвард ўтган қишки трансфер ойнасида Мадриднинг «Атлетико» жамоасига ўтди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, «Барселона» мутасаддилари футболчини диққат билан кузатиб боришган ва унинг 2023/2024 йилги Европа Лигаси финалида «Байер» дарвозасига хет-трик урганидан ҳайратда қолишган.

Бироқ Каталония клубидаги молиявий қийинчиликлар сабабли трансфер амалга ошмаган. Охир-оқибат жамоа Адемола Лукман ўрнига Маркус Рэшфордни ўз таркибига қўшиб олди.

Эслатиб ўтамиз, нигериялик футболчи «Атлетико»даги дебют ўйинидаёқ гол уришга ва самарали узатма амалга оширишга эришди. Испания Кубоги 1/4 финалида Мадрид клуби «Бетис»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Матбуотдаги хабарларга кўра, ҳужумчининг трансфери «матрасчилар»га 35+5 миллион евроға тушган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг