locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Роберт Левандовскига муносиб ўринбосар топди

Поляк ҳужумчи мавсум охирида каталонияликларни тарк этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Шахтёр»нинг бразилиялик ҳужумчиси Кауан Элиас Европанинг қатор гранд клублари эътиборини тортди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Донецк клуби 20 ёшли форвардни тахминан 40 миллион евроға баҳоламоқда. Унга «Барселона», «Галатасарай» ва Европанинг бошқа бир қатор жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Каталонияликлар Элиасни жорий мавсум якунида жамоани тарк этишини эълон қилган Роберт Левандовскининг ўрнига муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Маълумот учун, 20 ёшли бразилиялик футболчи жорий мавсумда украин клуби сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 7 та ассист қайд этди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 15 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг