locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Муриллони кузатиб бормоқда

Шунингдек, Муриллога “Челси” ва “Реал” жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Муриллони кузатиб бормоқда
ФОТО: Getty images

“Ноттингем Форест” марказий ҳимоячиси Мурилло “Барселона”га ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Хоаким Пера маълум қилди.

Манбага кўра, каталонияликлар 23 ёшли бразилияликни диққат билан кузатиб бормоқда.

Клуб Мурилло қобилиятларини юқори баҳолайди ва уни Ҳанси Фликнинг тизими учун жуда мос деб ҳисоблайди.

Маълумот учун, ушбу мавсумда Мурилло “ўрмончилар” сафида барча мособақаларда 16 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 55 миллион евро.

Шунингдек, Муриллога “Челси” ва “Реал” жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг