locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» мухлиси «Ньюкасл» стадионини учинчи дивизион жамоаси стадиони билан адаштириб юборди

Бироқ ўша оқшом у барибир футбол томоша қилишга муваффақ бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» мухлисининг УЕФА Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Ньюкасл»га қарши сафар ўйинига (1:1) ташриф буюриш истаги қизиқарли саргузашт билан якунланди. Футбол ишқибози шаҳар ва стадион номларидаги ўхшашлик сабабли адашиб, Лондон ва Ньюкасл ўрнига Девон графлигига йўл олган ва «Экзетер Сити» клубининг уй аренаси — «Сент-Джеймс Парк» стадионига етиб келган.

«Экзетер Сити» клубининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида ушбу воқеа юзасидан қуйидаги изоҳ берилди:

«Бу икки шаҳар ва икки мутлақо фарқли стадион ўртасидаги воқеа бўлди. Испаниялик футбол ишқибози Лондон орқали Девон томон йўл олиб, «Ньюкасл»га қарши ўйинни томоша қилиш умидида Адам Стенсфилд трибунаси турникетидан ўтди. У хатосини фақат чиптасини стадион ходимларига кўрсатган пайтда англаб етди.

Бироқ ўша оқшом у барибир футбол томоша қилишга муваффақ бўлди: «Экзетер Сити» ходимлари унга «Линкольн Сити»га қарши ўйинга кириш учун рухсатнома тақдим этишди ва у ҳақиқий «Сент-Джеймс Парк» стадионидаги чароғлар остида футбол завқини туя олди!»

Футбол оламида мухлисларнинг географик хатоларга йўл қўйиши тез-тез учраб туради, бироқ бу сафарги воқеа «Экзетер Сити» клубининг меҳмондўстлиги туфайли халқаро миқёсдаги ёқимли хотирага айланди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг