«Барселона» Микаутадзе трансферида 70 миллион евролик талаб сабаб воз кечди
«Барселона» «Вильярреал» ҳужумчиси Жорж Микаутадзени ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиққан. Инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, Каталония клуби 25 ёшли грузиялик футболчи бўйича «Вильярреал»га мурожаат қилган.
Манбанинг таъкидлашича, «Вильярреал» ҳужумчи учун 70 миллион евро талаб қилган. «Барселона» бу суммани жуда юқори деб ҳисоблаб, трансферни амалга ошириш фикридан қайтган.
Микаутадзе «Вильярреал»га ўтган ёзда «Лион»дан 31 миллион евро эвазига келиб қўшилган. У Испания клуби сафида барча мусобақаларда 43 та учрашув ўтказиб, 15 та гол ва 7 та голли узатма қайд этган.
Маълумот учун, Микаутадзенинг «Вильярреал» билан шартномаси 2031 йилгача амал қилади. Сўнгги маълумотларга кўра, 15-августдан футболчининг товон пули 60 миллиондан 78 миллион еврога ошган.