«Барселона» Мартинесга қизиқиш билдирмоқда
"Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.
Fichajes нашри хабарига кўра, футболчига Каталониянинг “Барселона” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Чунки клубнинг полшалик ҳужумчиси Роберт Левандовскининг шартномаси 2026-йилнинг ёзида якунига етади. “Барселона” футболчи билан янги битим имзоламоқчи эмас. Чунки клуб раҳбарияти Робертнинг самарадорлиги пасайган деб ҳисобламоқда. Шунинг учун у билан хайрлашишга қарор қилган.
Маълумот учун, Лаутаро Мартинес жорий мавсум “Интер” сафида жами 19 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 та гол ҳамда 2 та ассист ёздириб қўйган. Унинг клуб билан шартномаси 2029-йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали ҳужумчининг қийматини 85 миллион еврога баҳоламоқда.