locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” марказий ҳимоячи сотиб оладими? Флик жавоб берди

Аввалроқ “Барселона” Фликнинг хоҳишига кўра “RB Лейпциг” ҳимоячиси Кастелло Лукебани таркибга қўшишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик клуб жорий трансфер ойнасида марказий ҳимоячи сотиб олишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Немис мутахассиси бу борада клуб раҳбариятига ҳеч қандай талаб қўймаганини айтди.

Фликнинг таъкидлашича, “Барселона”нинг ҳимоя чизиғидаги вазият ҳозирча яхши. Мураббий Эрик Гарсия, Жюль Кунде, Жерар Мартин, Андреас Кристенсен ва Пау Кубарсини алоҳида қайд этиб, уларнинг имкониятларидан қониқаётганини билдирди.

Аввалроқ “Барселона” Фликнинг хоҳишига кўра “RB Лейпциг” ҳимоячиси Кастелло Лукебани таркибга қўшишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ мураббийнинг сўнгги баёнотидан келиб чиқиб, каталонияликлар учун марказий ҳимоячи трансфери ҳозирча устувор вазифа эмас.

Маълумот учун, “Барселона” Испания чемпионатининг янги мавсумини “Эльче” устидан 5:0 ҳисобидаги йирик ғалаба билан бошлаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг