«Барселона» Лука Вушковични ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда
«Барселона» «Гамбург» жамоасига тегишли бўлган ва айни дамда «Тоттенхэм» таркибида ижара асосида ҳаракат қилаётган 19 ёшли марказий ҳимоячи Лука Вушковични ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Sport.es нашрининг хабар беришича, футболчининг агенти Пини Захави ва «Барселона» президенти Жоан Лапорта ўртасидаги яқин алоқалар ушбу трансфер жараёнида муҳим омил сифатида кўрилмоқда.
«Гамбург» клуби ўз ҳимоячиси учун камида 40 миллион евро миқдорида товон пули талаб қилмоқда. Шунга қарамай, «Тоттенхэм» раҳбарияти ҳам хорватиялик иқтидорли футболчини Лондон клубида сақлаб қолиш ниятида эканлигини билдирган.
Мутасассисларнинг фикрича, Вушковичнинг техник ва тактик имкониятлари «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг ўйин фалсафасига тўлиқ мос келади.
Жорий мавсумда Лука Вушкович барча турнирлар доирасида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол уришга ва 1 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди. Футболчининг «Гамбург» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.