«Барселона» Ливакович билан келишувга эришди
Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
ФОТО: Getty images
«Барселона» клуби «Фенербахче» дарвозабони Доминик Ливакович билан ҳамкорлик шартларини келишиб олди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум қилинишича, каталонияликлар 31 ёшли дарвозабон билан оғзаки келишувга эришган. Ливакович 2026/27 йилги мавсумни ижара асосида бошқа жамоада ўтказади. «Барселона» эса уни кейинги йилдан ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Трансфернинг умумий қиймати 4 миллион еврони ташкил этади. Унинг €2 миллиони кафолатланган тўлов, яна 2 миллион евроли бонуслар кўринишида бўлади.
«Барселона» Ливаковични узоқ муддатли режа асосида қўлга киритмоқда. Ливакович ўтган мавсумда ижара асосида «Жирона» ва Загребнинг «Динамо» клубларида ҳаракат қилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист