locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Левандовски билан шартномани узайтирмоқчи — манба

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув жорий мавсум охирида якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» клуби президенти Жоан Лапорта ташаббуси билан ҳужумчи Роберт Левандовски билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.

Манба берган маълумотларга кўра, гап футболчининг каталонияликлар билан амалдаги меҳнат шартномасини 2027 йилнинг ёзигача узайтириш ҳақида бормоқда. Таъкидланишича, поляк форварднинг маоши бироз камаяди, бироқ ҳозирча аниқ рақамлар ҳақида маълумот берилмаган. Томонлар келишувни узайтириш борасида бир қарорга келишлари кутилмоқда.

Жорий мавсумда Роберт Левандовски «Барселона» сафида барча турнирлар доирасида 40 та ўйинда иштирок этди. Унинг ҳисобида 17 та гол ва 3 та голли узатма мавжуд. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 8 миллион еврога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг