locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Левандовски билан музокарага киришди

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Левандовски билан музокарага киришди
ФОТО: Getty images

«Барселона» ва ҳужумчи Роберт Левандовски янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

«Роберт Левандовски ва «Барселона»: янги шартнома бўйича музокаралар тўлиқ тўхтатилди, ва ёзда клубдан кетиши жуда яқин. Агар янги таклиф бўлмаса, Левандовски эркин агент сифатида клубни тарк этади.

Саудия Про-Лига ва МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, Италия клублари ҳам қизиқмоқда, лекин улар учун трансфер жуда қиммат.

Ҳозирги босқичда, кеча хабар қилинганидек, унинг клубда қолиши жуда эҳтимолсиз», — деб ёзди Романо.

37 ёшли Роберт Левандовски 2022 йилдан бери «Барселона» сафида тўп сурмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йил июн охиригача амал қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг