locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Ла Лигадаги сўнгги еттита ўйиннинг бештасида гол ўтказиб юбормасдан ғалаба қозонди

Каталонияликлар 23-турда «Мальорка»ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» Испания Ла Лигасидаги сўнгги етти учрашувининг бештасини «қуруқ» ғалаба билан якунлашга муваффақ бўлди.

Навбатдаги шундай натижа 23-тур доирасида қайд этилди — «кўк-анорранглилар» ўз майдонларида «Мальорка»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Бунга қадар Ханс-Дитер Флик шогирдлари «Осасуна» (2:0), «Вильярреал» (2:0), «Эспаньол» (2:0) ва «Овьедо» (3:0) жамоаларига қарши баҳсларда ҳам ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишмаган эди.

Испания чемпионатининг 23 та туридан сўнг «Барселона» 58 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Мальорка» эса 24 очко билан 13-поғонадан жой олган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг