«Барселона» Крупи хизматларига қизиқиш билдирмоқда
Крупи бу мавсумда Премьер-лиганинг 30 та учрашувида 12 та гол урди.
ФОТО: Getty images
Испаниянинг "Барселона" клуби 19 ёшли франциялик ҳужумчи Эли Крупи билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, “кўк-анорранглилар” скаутлари форвардни у ҳали Франциянинг “Лорьян” клуби сафида тўп сурган вақтлариданоқ кузатиб келишган. Ҳужумчи жорий мавсумни Англиянинг "Борнмут" клубида ўтказмоқда.
"Барселона"дан ташқари, ўйинчига "Ливерпуль", "Арсенал", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда. Крупи бу мавсумда Премьер-лиганинг 30 та учрашувида 12 та гол урди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист