\"Барселона\" Кристиан Ромеро трансферини кузатмоқда
"Барселона" "Тоттенхэм" ҳимоячиси Кристиан Ромеро трансфери бўйича вазиятни диққат билан кузатмоқда. Хабарларга кўра, аргентиналик футболчи ёзги трансфер ойнасида Лондон клубини тарк этишга яқин ва каталонияликлар унинг ҳолатини назорат қилиб бормоқда.
Манбаларга кўра, Ромеро фаолиятини Испанияда давом эттиришни истамоқда ва "Барселона"ни устувор вариантлардан бири сифатида кўрмоқда. Бироқ "Тоттенхэм" ўз сардорини арзон нархда қўйиб юбормоқчи эмас ва трансфер учун тахминан 60 миллион евро талаб қилмоқда.
Шу билан бирга, "Барселона" бу трансферни амалга оширишдан олдин ҳимоя чизиғидаги футболчилардан бирини сотиши керак бўлиши мумкин. Молиявий чекловлар сабабли клуб ҳозирча вазиятни кузатмоқда ва расмий музокараларни бошлагани ҳақида маълумот йўқ.