locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Кристенсен ўрнига янги футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин

Даниялик ҳимоячи жароҳати сабаб номаълум муддатга сафдан чиққан.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Кристенсен ўрнига янги футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин
ФОТО: Getty Images

Зарурият туғилган тақдирда «Барселона» ҳимоячи Андреас Кристенсеннинг жароҳати сабаб янги футболчини рўйхатдан ўтказиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Ла Лига бюджети регламентига кўра, молиявий фэйр-плей талабларига тўлиқ жавоб бермайдиган клубларга жамоа футболчисининг жароҳати ёки оғир касаллиги туфайли камида тўрт ой сафдан чиққан ҳолатларда янги футболчини рўйхатдан ўтказишга рухсат этилади.

Қайд этилишича, Кристенсен чап тиззасидаги олдинги хочсимон боғламнинг қисман узилиши сабаб тахминан тўрт ой майдонга туша олмайди.

Эндиликда «Барселона» Ла Лига тиббий комиссиясига тегишли хулосани тақдим этиши ва унинг тасдиғини кутши лозим.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ушбу қоидидан 2024 йилда ярим ҳимоячи Даниел Олмони рўйхатдан ўтказишда ҳам фойдаланган эди. Ўшанда ҳам футболчини қайд этишда Кристенсеннинг жароҳати асос бўлган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг