«Барселона» Касадони «Ал Ҳилол»га сотиш орқали Канселуни жамоада сақлаб қолмоқчи
«Барселона» яримҳимоячиси Марк Касадо қанот ҳимоячиси Жоау Канселунинг «Ал Ҳилол»дан каталонияликлар сафига тўлиқ ўтиши борасидаги музокараларда асосий фигурага айланиши мумкин. Саудия клуби 22 ёшли футболчига бўлган қизиқишини ҳамон сақлаб қолмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, агар португалиялик ҳимоячи ҳозирги ўйин даражасини сақлаб қолса, «кўк-анорранглилар» қишда «Ал Ҳилол»дан ижарага олинган Канселуни доимий асосда сотиб олишга тайёр. Футболчининг ўзи ҳам «блауграна» сафида қолишни истамоқда.
«Барселона» Касадони 20 миллион евроға баҳоламоқда, «Ал Ҳилол» эса Канселуни 15 миллион евроға сотиши мумкин.
Жорий мавсумда Касадо барча турнирлар доирасида 29 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди. Канселу эса «Барселона» сафида 12 та баҳсда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.