\"Барселона\" Касадо билан шартномани узайтиради
Клуб ва футболчи музокараларни бошлаган
Фото: Getty Images
“Барселона” клуби ярим ҳимоячи Марк Касадо билан амалдаги шартномасини 2030 йилга қадар узайтиради. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар берди.
Манбага кўра, икки томон ўртасида бу борада музокаралар бошланган. Мавсум олди тайёргарлик вақти бошлангунига қадар томонлар ўзаро келишувга эришиши кутилмоқда.
Ўтган мавсумда у “Барселона” сафида барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 6 та ассист амалга оширди. 21 ёшли футболчининг қиймати Transfermarkt портали томонидан 30 миллион еврога баҳоланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист