locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Канселу билан келишувга эришди — Романо

Каталонияликлар португалиялик ҳимоячини мавсум охиригача ижарага олмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клубида тўп сураётган португалиялик ҳимоячи Жоау Канселунинг трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, битим 2025/2026 йилги мавсум охиригача ижара асосида амалга оширилади. «Барселона» ушбу ижара учун «Ал Ҳилол»га 4 миллион евро тўлайди. Қайд этилишича, футболчи учун «Интер» ҳам фаол ҳаракат қилган, бироқ Канселу шахсан «Барселона» вариантини танлашни қатъий талаб қилган.

Аввалроқ ОАВда «нерадзуррилар» Канселуни қайтариш бўйича келишувга яқин бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ португалиялик футболчи музокараларни тўхтатиб, каталонияликлар билан келишувга устуворлик берган.

31 ёшли Жоау Канселу 2024 йил ёзидан буён «Ал Ҳилол» сафида ўйнамоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 6 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг Саудия клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойининг охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали Канселунинг бозор қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Канселу аввал ҳам «Интер» ва «Барселона» клублари сафида тўп сурган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг