«Барселона» қизиқаётган Бастони «Реал»га ўтишга рози бўлди
Миланнинг «Интер» клуби ҳимоячиси Алессандро Бастони Мадриднинг «Реал» клубига ўтишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар бермоқда. Аввалроқ, яқин вақт ичида Мадрид клубини бошқариши кутилayotgan мураббий Жозе Моуриньо ушбу футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
Ушбу ҳимоячига «Барселона» ҳам қизиқиш кўрсатган эди, бироқ каталонияликларни футболчининг 70 миллион евро қиймати тўхтатиб қолмоқда. Ўз навбатида, «қаймоқранглилар» бу суммани тўлашга қодир.
Якунланган мавсумда Бастони барча турнирларда 40 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали беряпган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.