locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Испания жамоалари ўртасида Чемпионлар Лигасида анти рекорд ўрнатди

Каталонияликлар турнирдаги иштирокини чорак финалда якунлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» УЕФА Чемпионлар Лигасида Испания жамоалари орасида анти рекорд қайд этди. «Кўк-анорранглилар» Чемпионлар Лигасида кетма-кет 15 та ўйиндан буён ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олмаётган илк Испания клубига айланди. Бу ҳақда Opta статистик портали хабар бермоқда.

«Барселона» 2025 йилнинг апрель ойидан буён Чемпионлар Лигасининг ҳар бир ўйинида камида битта гол ўтказиб юбормоқда. Каталонияликларнинг дарвозаси дахлсиз қолган сўнгги учрашуви Дортмунднинг «Боруссия» клуби устида қўзонилган ғалабага (4:0) тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, кеча «Барселона» мусобақанинг чорак финал босқичида Мадриднинг «Атлетико» клубига имкониятни бой бериб (икки ўйин натижасига кўра 3:2), 2025/2026 йилги мавсумдаги иштирокини якунлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг