\"Барселона\" ҳимоячиси жамоани тарк этади
Фото: Getty Images
Андреас Кристенсен ёзги трансферлар ойнасида “Барселона”ни тарк этишга яқин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, даниялик ҳимоячи бошқа жамоага ўтишни муҳокама қилмоқда. 29 ёшли футболчи хизматига “Милан” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Даниялик футболчи ўтган мавсумда “кўк-анорранглилар” сафида атиги 6 ўйинда майдонга тушди, мавсумнинг катта қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юборди.
Кристенсеннинг «Барселона» билан шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. Унинг Transfermarkt'даги қиймати 12 млн еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист