“Барселона” икки ойга асосий ҳимоячиларидан биридан айрилishi мумкин
“Барселона” марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен жароҳат сабаб узоқ муддат майдонга туша олмаслиги мумкин. Даниялик футболчи “Севилья”га қарши 3:1 ҳисобида якунланган учрашувда чап сонидан жароҳат олди. Клуб тиббий текширувлардан сўнг унинг чап сон мушагида шикастланиш аниқланганини расман маълум қилди.
Манбаларга кўра, Кристенсеннинг тикланиш жараёни кутилганидан узоқроқ давом этиши ва у икки ойгача сафдан чиқиши мумкин. Агар бу муддат тасдиқланса, ҳимоячи “Барселона”нинг Ла Лига ва Чемпионлар лигасидаги бир қатор муҳим учрашувларини, жумладан “Реал Мадрид”, ПСЖ ва “Галатасарой”га қарши баҳсларни ўтказиб юборади.
Кристенсен жорий мавсумда “Барселона” сафида 6 та учрашувда майдонга тушиб, уларнинг 4 тасини асосий таркибда бошлади. Ҳимоячи жами 402 дақиқа ўйнаб, 1 та голли узатмани амалга оширган.
Маълумот учун, “Барселона” июль ойида Кристенсен билан шартномани 2028 йилнинг ёзига қадар узайтирган эди. 30 ёшли ҳимоячининг жароҳати сабаб Ханси Флик марказий ҳимояда Пау Кубарси, Эрик Гарсия, Жюль Кунде ва Жерар Мартин вариантларидан фойдаланиши кутилмоқда.