«Барселона» Хулиан Альваресдан умид узмаяпти
«Барселона» раҳбарияти ҳанузгача «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альваресни жамоа учун энг муносиб марказий ҳужумчи деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.
Манбага кўра, «матрасчилар» аргентиналик футболчини сотишни истамаётган бўлса-да, агар «Реал Сосьедад» ҳужумчиси Микель Оярсабални ўз сафига қўшиб олса, Альвареснинг трансфери масаласини кўриб чиқиши мумкин.
Хабар қилинишича, «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Оярсабални жамоада кўришни қаттиқ истамоқда. Мадрид клуби аллақачон 29 ёшли испаниялик футболчининг вакиллари билан алоқа ўрнатган. 20 июль, душанба кунидан бошлаб музокаралар янада фаоллашиши кутилмоқда.
2025/2026 йилги мавсумда Микель Оярсабаль барча мусобақаларда 40 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Хулиан Альварес эса ўтган мавсум 49 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол ва 9 та голли узатма муаллифи бўлди.