locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Барселона\" Хулиан Алваресдан навбатдаги қадамни кутмоқда

"Атлетико Мадрид" ҳужумчини қўйиб юборишни истамаяпти ва унинг амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

"Барселона" раҳбарияти "Атлетико Мадрид" ҳужумчиси Хулиан Алварес трансферида умидини узгани йўқ. Sport.es нашри хабар беришича, каталонияликлар аргентиналик футболчидан клубни тарк этиш йўлидаги навбатдаги муҳим қадамни кутиб турибди.

Манбага кўра, Алварес аввалроқ "Атлетико"дан кетиш истагини билдирган. Энди эса "Барселона" трансфер амалга ошиши учун футболчи яна бир бор ўз позициясини очиқ намоён этиши ёки клуб раҳбариятига босимни кучайтириши керак, деб ҳисобламоқда.

Қайд этилишича, "Атлетико Мадрид" ҳужумчини қўйиб юборишни истамаяпти ва унинг амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Шу сабабли, мадридликлар футболчини фақат жуда юқори миқдордаги таклиф эвазига сотишга тайёр. "Барселона" эса трансфер бўйича якуний қарорни Алвареснинг кейинги ҳаракатидан сўнг қабул қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда "Атлетико Мадрид" "Барселона" устидан футболчи билан рухсатсиз музокаралар олиб борилгани юзасидан расмий шикоят ҳам киритган. Шунга қарамай, каталонияликлар Хулиан Алваресни ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларидан бири сифатида кўришда давом этмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг