locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Хулиан Алварес трансфери устида ишлашда давом этмоқда

Шу билан бирга, «Барселона» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри трансфери ҳам имкони борича тезроқ якунлаш устида ишламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес ҳануз «Барселона»нинг трансфер мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда.

El Partidazo de COPE маълумотига кўра, аргентиналик футболчи «Барселона»га ўтишни истамоқда ва бу борада «Атлетико» раҳбариятига ўз позициясини билдиришни режалаштирган. Шу тариқа, Алварес клублар ўртасида музокаралар бошланишига туртки бермоқчи.

Шу билан бирга, «Барселона» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри трансфери ҳам имкони борича тезроқ якунлаш устида ишламоқда. Каталония клуби ёзги трансфер ойнасида таркибни бир нечта йирик футболчи билан кучайтиришни мақсад қилган.

Алварес 2025/26-йилги мавсумда барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 120 миллион евроға баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг