«Барселона» Гвардиолга кўз тикмоқда
Transfermarkt порталига кўра, Гвардиолнинг нархи 70 миллион еврони ташкил этади.
ФОТО: Getty images
“Барселона” клуби “Манчестер Сити” ҳимоячиси Йошко Гвардиолни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Фернандо Поло хабар берди.
Манбага кўра, хорватиялик ўйинчи клуб шорт-листига киритган. Аммо бу ягона номзод эмас.
Шунингдек, “кўк-анорранглилар” рўйхатида “Интер” футболчиси Алессандро Бастони ҳам бор. Бироқ италиялик ҳимоячининг трансфери эҳтимолдан йироқ деб баҳоланмоқда.
Ҳозирда клуб муносиб номзодларни излаш билан овора. Клуб спорт директори Декунинг фикрича, ҳимоячилар жамоада рақобатни келтириб бера олиши керак.
Transfermarkt порталига кўра, Гвардиолнинг нархи 70 миллион еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист