locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Грималдони орқа қайтармоқчи — манба

30 ёшли ҳимоячининг «Байер» билан тузган амалдаги шартномаси келаси ёзда якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» спорт директори Деку «Байер» қанот ҳимоячиси Александро Грималдони клубнинг асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда.

«Кўк-анорранглилар» лагеридагилар 30 ёшли футболчи Алекс Балде билан муносиб рақобат қила олишига ишонишмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манба берган маълумотларга кўра, дастлаб «Байер» Грималдонинг сотувидан 30-35 миллион евро ишлаб олишни режалаштирган эди. Бироқ ҳимоячининг «Барселона»га қайтиш истаги ва унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланишини инобатга олган ҳолда, бу сумма 25 миллион евросига тушиши мумкин.

Маълумот учун, Грималдо «Барселона» академияси битирувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда испаниялик футболчи барча турнирлар доирасида 40 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва 11 та самарали узатмани ёздириб қўйди.

Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 24 миллион еврога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг