locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Гравенберх учун 50 миллион евро сарфламоқчи

Унинг “Ливерпуль” билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Барселона» Гравенберх учун 50 миллион евро сарфламоқчи
ФОТО: Getty images

“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes хабар берди.

Манбага кўра, 23 ёшли футболчига “Барселона” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Хабарга кўра, нидерландиялик футболчини қўлга киритиш учун каталонияликлар раҳбарияти бир нечта асосий таркиб футболчиларини сотиш имкониятини ҳам кўриб чиқишга тайёр. Гравенберхнинг ўзи ҳам “Барселона”га ўтиш имкониятини инкор қилмаяпти. Барселона” эса ярим ҳимоячи учун 50 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирган.

Жорий мавсум Райан Гравенберх барча турнирлар доирасида жами 12 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил қилади. Унинг “Ливерпуль” билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг