locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Гонсалу Рамушга қизиқиш билдирмоқда

ПСЖ 24 ёшли футболчи билан хайрлашишга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг «Барселона» клуби ўзининг потенциал трансферлар рўйхатига ПСЖ ҳужумчиси Гонсалу Рамушни киритди. Бу қарор Лондоннинг «Челси» клуби ўз форварди Жао Педро сотилмаслиги ҳақида маълум қилганидан сўнг қабул қилинди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Франция клуби захира ўриндиғида қолиб кетаётганидан норози бўлган 24 ёшли футболчини қўйиб юборишга тайёр. Таъкидланишича, португалиялик ҳужумчини қўлга киритиш учун «Барселона» ва «Челси» клублари ўзаро кураш олиб бориши мумкин.

Гонсалу Рамуш жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 41 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 2 та самарали узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг