locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Гирасси учун даъвогар

Transfermarkt портали Гирассини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Гирасси учун даъвогар
ФОТО: Getty images

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Серу Гирасси Испанияга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Манбага кўра, Футболчига «Барселона» қизиқиш билдирмоқда. Ушбу трансфердан каталонияликлар бош мураббийи Ханси Флик шахсан манфаатдор. Германиялик мутахассис Гирасси жамоада келаётган ёзда кетишга яқин турган польшалик Роберт Левандовскининг ўрнини боса олишига ишонмоқда.

Ҳужумчининг «Боруссия» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали Гирассини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда ҳужумчи Бундеслигада 25 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг